Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Тошкент вилоятида болалар боғчаларидаги оммавий заҳарланиш иши бўйича етти киши ҳибсга олинди

Тошкент вилоятида болалар боғчаларидаги оммавий заҳарланиш иши бўйича етти киши ҳибсга олинди

Тошкент вилоятида болалар боғчаларидаги оммавий заҳарланиш иши бўйича етти киши ҳибсга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Тошкент вилоятида болалар боғчаларида содир бўлган оммавий заҳарланиш билан боғлиқ ҳолда етти нафар шахсни ҳибсга олди.

Тўхтатилганлар орасидан уч киши — озиқ-овқат корхонаси раҳбарлари бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, айнан улар ишлаб чиқарган маҳсулот мазкур воқеага сабаб бўлган. Аввал хабар қилинганидек, шубҳа «Shark Milk» компанияси кефирига қаратилган эди.

Қолган тўрт киши эса болалар боғчаларига озиқ-овқат етказиб берган аутсорсинг компаниялари раҳбарлари ҳисобланади. Жиноят иши вилоят ИИБдан тўғридан-тўғри Ички ишлар вазирлигига ўтказилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакили Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, 27 сентябрь ҳолатига кўра, ҳозирда деярли 700 нафар бола шифохоналарда даволанмоқда, улардан фақат 13 нафари ўртача оғир аҳволда. Жами 1922 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхоналарга ётқизилган, аммо 959 нафарда ташхис тасдиқланмаган.

Айни пайтда болалар Тошкент вилоятидаги етти шифохонада тиббий ёрдам олмоқда. Ҳодиса Олмалиқ, Нурафшон, Бекобод, Оққўрғон, Бўка, Пискент ва Қуйичирчиқ туманларидаги болалар боғчаларига тааллуқли.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг