Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Тошкент вилояти Хитой билан касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент вилояти Хитой билан касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент вилояти Хитой билан касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни кунларда Тошкент вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи Насиба Кулбекова бошчилигидаги делегация Хитойнинг Жилин шаҳрида хизмат сафарида бўлди. Сафар доирасида Бекобод политехникуми ва Шимолий-Шарқий Электр Энергетикаси Университети (NEEPU) ўртасида сунъий интеллект ва замонавий технологиялар йўналишида ҳамкорлик, билим ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Н. Кулбекова ва университет ректори Cai Guowei ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ҳужжат энергетика, қайта тикланувчи энергия, «ақлли» технологиялар, сунъий интеллект ва академик мобиллик дастури доирасида талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашувини назарда тутади.

Мазкур меморандум Тошкент вилоятидаги касбий таълим тизимида илғор хорижий тажрибани жорий этиш ва илмий-техник салоҳиятни оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг