Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 22/04/2025 Тошкент ва Самарқанд вилоятида амалдорлар ўртасидаги коррупция ҳолатлари фош этилди

Тошкент ва Самарқанд вилоятида амалдорлар ўртасидаги коррупция ҳолатлари фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида таълим, божхона, экология ва фавқулодда вазиятлар тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахслар ўртасида коррупция ҳолатлари аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида пойтахтдаги мактаб ва мактабгача таълим туман бўлими бошлиғи тарих фани ўқитувчисини мактаб директори лавозимига тайинлашда ёрдам бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида “Янгиюл” божхона пости инспектори воситачи орқали 2700 доллар олган ҳолда Қозоғистондан импорт қилинаётган ва қайта ишланаётган буғдой юкланган вагонларни текшириш ва расмийлаштиришсиз ўтказишни ваъда қилган.

Самарқанд вилоятида Жамбой тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи хусусий болалар боғчасига ёнғин хавфсизлиги бўйича ижобий хулоса бериш учун 200 доллар талаб қилган ва пулни олган вақтда ушланган.

Шунингдек, Пахтачи туман экология бўлими бошлиғи 2 минг доллар олган ҳолда қум-шағал олиш учун экологик хулоса ва рухсатнома беришни ваъда қилган.

Барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Улар қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР