Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғларида кўчки хавфи эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Узгидромет маълумотига кўра, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди.
10–12 декабр кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади ва ҳаво ҳароратида ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Oгоҳлантириш Тошкент вилояти Чатқол тоғ тизмасининг Бостонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларига, Наманган вилоятида эса Поп туманига тааллуқли.
Тоғ ҳудудларида яшовчи аҳоли, сайёҳлар ва ҳайдовчилар хавфсизлик чораларига риоя қилишлари ҳамда юқори таваккалчиликка эга ҳудудларда хавфли саёҳатлар ва сайрлардан сақланишлари тавсия этилади.