Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент ва Минск ҳамкорликни икки томонлама ва кўп томонлама даражада фаоллаштиришга келишиб олдилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Беларус Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида олий ва юқори даражаларда эришилган келишувларнинг ижроси жараёни муҳокама қилинди ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама платформаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар яқин давр учун икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқиб, амалий натижаларга эришиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.