Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент ва Бухарест миграция бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Кристиан Чобану билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ҳукуматлараро битим имзолаш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирганликларини тасдиқладилар ва ҳамкорликнинг қўшма чораларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришдилар.