Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Сергели ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Даврон Исматов Сергели тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, олий маълумотли бўлиб, Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар, 2024 йил феврал ойидан буён Тошкент шаҳри Марказий банки бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Юнусобод тумани ҳокими этиб Аброрхўжа Саидалиев тайинланди. У 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2017 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2021 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У 2018 йилдан Мирзо-Улуғбек тумани ҳокимиятида ишлаб келган, 2022 йил июнь ойидан эса молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб, туман иқтисодиёт ва молия бўлимига раҳбарлик қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг