Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Россия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 26-йиғилиши доирасида икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбекистон–Россия бизнес-форуми ўтказилди.

Тадбирда икки мамлакатдан рақамли технологиялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика, фармацевтика ва кимё соҳаларида фаолият юритувчи 100 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Россия Федерацияси Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, бир қатор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этиб, икки томонлама иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш, қўшма ташаббусларни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов форумда сўзга чиқиб, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ва бизнес алоқаларни институционал даражада мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон ва Россия компаниялари ўртасида B2B учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар якунларига кўра, бир қатор истиқболли лойиҳалар юзасидан келишувларга эришилди.

Ўзбекистон–Россия бизнес-форуми икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида амалий мулоқотни янги босқичга олиб чиқиб, иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг