Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Тошкент шаҳрида бир кечада 174 та дарахт кесилиб, 1,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент шаҳрида бир кечада 174 та дарахт кесилиб, 1,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент шаҳрида бир кечада 174 та дарахт кесилиб, 1,4 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 25 октябрь куни тунги вақтда “дарахтларнинг кесилганлик ҳолати” бўйича видео тарқалди. Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб автомобиль йўли ёқасида жойлашган жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.

Экология инспектори томонидан ҳолат юзасидан тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланди.

Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан ўз назоратига олди, атроф-муҳитга зарар етказган айбдор мутасадди шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилиши маълум бўлди.

Шунингдек, келгусида шаҳар ҳудудида бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда иш олиб борилиши таъкидланди. Маълумотларга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.

Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг