Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1979 й.т. шахс пойтахт ҳудудининг турли манзилларидаги кўп қаватли уйларнинг йўлакларига ва бошқа жойларга хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини беркитиб кетаётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Унинг ёни ва автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, 15 дона кичик бўлакларда “Алъфа ПВП” ва 24 дона бўлакларда “Мефедрон” гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида, унинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилиб, уйнинг ертўласида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида, қонунбузарнинг ёнидан ва уйидан жами 2,8 кг гиёҳванд моддалар ҳамда 11,5 литр прекурсорлар, шунингдек, нарколаборатория учун зарур бўлган анжомлар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, унинг телефонида бўлган геолокация ёрдамида, муқаддам Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳудудидаги хуфия жойга яшириб қўйилган, синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган 49,9 кг ва 48 литр прекурсорлар олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларга гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида 1520 қисқа рақамига хабар беришни эслатади. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР