Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида турар жойдаги ёнғин бартараф этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 17 февраль куни соат 15:47 да Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган турар жойлардан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 15:54 да тезкор равишда етиб борди. Ёнғин соат 15:59 да локаллаштирилиб, соат 16:02 да тўлиқ ўчирилди.
Ёнғин натижасида турар жойнинг том қисми ва ички ҳудуди тахминан 70 квадрат метр майдонда зарар кўрди.
Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда содир бўлган ҳодисанинг сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.