Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
«Тошкент» республика фонд биржаси қимматли қоғозлар савдоси қоидаларини янгиламоқда

«Тошкент» республика фонд биржаси қимматли қоғозлар савдоси қоидаларини янгиламоқда

«Тошкент» республика фонд биржаси қимматли қоғозлар савдоси қоидаларини янгиламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент» республика фонд биржаси қимматли қоғозлар билан савдо қилиш қоидаларининг янги таҳририни ишлаб чиқишга киришди.

Янгиланган ҳужжатда биржа майдонида хорижий қимматли қоғозлар ҳамда валюта облигацияларини жойлаштириш ва уларнинг муомаласини тартибга солувчи нормалар акс эттирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда қимматли қоғозлар савдосини вақтинча тўхтатиб туришнинг янги механизмларини жорий этиш, FoP ва Nego савдо платформалари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

Кутилишича, таклиф этилаётган ўзгаришлар фонд бозори инфратузилмасини ривожлантиришга ва биржа савдолари шаффофлигини янада оширишга хизмат қилади.

Янги таҳрирни тайёрлаш ишлари якунлангач, Қоидалар лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг