Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент метросида поезддаги носозлик бартараф этилди: ҳаракат тикланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 декабрь куни соат 12:33 да «Ҳамид Олимжон» бекатидан жўнаб кетишга тайёрланаётган эски намунадаги 21-рақамли поездда техник носозлик аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.
Поезд тахминан тўрт дақиқа давомида бекатда қолган. Бирламчи техник чоралар кўрилгандан сўнг, таркиб навбатдаги поездга уланиб, хизмат кўрсатиш учун депога йўналтирилган.
Метрополитен матбуот хизмати маълум қилишича, айни пайтда поездлар ҳаракати тўлиқ тикланган ва белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда.