Тошкент ҳокимияти «Тошкент» меҳмонхонаси бузилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Тошкент ҳокимияти «Тошкент» меҳмонхонаси бузилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда илгари «Тошкент» меҳмонхонаси бўлган, ҳозирда Lotte City Hotel Tashkent Palace номи билан танилган бинонинг яқин орада бузилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Шунингдек, меҳмонхонадаги барча ходимлар гўё ишдан бўшатилгани ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили Гулноза Қосимова ўзининг шахсий Telegram каналида ушбу маълумотларни асоссиз деб атаб, улар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Маълумот манбалари сифатида шаҳар Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда меҳмонхона маъмурияти кўрсатилди. Шунингдек, Facebook тармоғида ҳам ҳокимият «Илгари “Тошкент” меҳмонхонаси бўлган бино бузилишга тушмайди», дея маълум қилди.
«Тошкент» меҳмонхонаси юқори мартабали меҳмонлар ва делегацияларни қабул қилиш учун меъморлар Митхат Булатов ва Леонид Караш лойиҳаси асосида қурилган.
У пойтахтда сузиш ҳавзасига эга бўлган илк меҳмонхона сифатида тарихга кирган. Меҳмонхона 1958 йил октябрь ойида Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчилари халқаро конференцияси кунларида очилган бўлиб, унда қатнашганлар унинг биринчи меҳмонлари бўлган.
2003 йилда меҳмонхона бошқаруви француз Air France компаниясининг халқаро Le Meridien брендига ўтган. 2013 йилда реконструкция ишларидан сўнг бошқарув япония-жанубий корея бренди остидаги Lotte тармоғига топширилган.