Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Тошкент ҳокими ва Санкт-Петербург вице-губернатори Петербург масаласиниташкил этиш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент ҳокими ва Санкт-Петербург вице-губернатори Петербург масаласиниташкил этиш масаласини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаковнинг Санкт-Петербург вице-губернатори Николай Линченко бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида шаҳарсозлик ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Янги Тошкент шаҳри ҳудудида ҳудудлараро шериклик алоқаларини мустаҳкамлашнинг рамзи сифатида "Петербург маҳалласи" турар-жой ва жамоат маконини барпо этиш ғоясига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар қулай шаҳар муҳитини ривожлантириш, замонавий архитектура ечимларини жорий этиш ва аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга қаратилган қўшма ташаббусларни амалга оширишда ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг