Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 13/06/2025 Тошкент ҳокими AWC Berhad билан инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент ҳокими AWC Berhad билан инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент ҳокими Шавкат Умурзаков Малайзиянинг AWC Berhad компанияси ривожланиш бўйича директори Муҳаммад Иҳсон Анвар Бин билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида ҳоким ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлаб, сув таъминоти, коммунал хўжалик ва қурилиш соҳаларидаги жорий ҳамда истиқболли лойиҳаларни тақдим этди.

Малайзия томони бир қатор йўналишларда, хусусан, пойтахт транспорт тизимини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш лойиҳалари, шунингдек, логистика марказини барпо этишда иштирок этишга дастлабки қизиқиш билдирди. Муҳокама босқичида бўлган таклифлар орасида сайёҳлик объектларини қуриш, жумладан, ҳашаматли брендларни жалб этиш ва Тошкент темир йўл вокзалларини қайта қуриш бўйича ғоялар ҳам илгари сурилди.

Учрашув якунида томонлар мулоқотни давом эттириш ва ўзаро манфаатли асосда ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга тайёр эканликларини изҳор этдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг