Тошкент делегацияси Holland & Knight билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан "Марказий Осиё – Россия" саммитида илгари сурилган ташаббусга мувофиқ "Марказий Осиё – Россия" йўналишида «AgroEkspress» ташувларини ташкил этиш масалалари бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда “Евроосиё Агрологистика” компанияси бош директори Алевтина Кирилова билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон ўртасида агроэкспорт юкларини темир йўл орқали ташиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда «AgroEkspress» лойиҳасини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, уч давлат темир йўллари ўртасида ягона имтиёзли тариф жорий этиш, божхона ва чегара жараёнларини соддалаштириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ушбу масалани батафсил кўриб чиқиш мақсадида Қозоғистон томони билан биргаликда уч томонлама учрашув ташкил этиш ва уни келгусида биргаликда муҳокама қилиб, амалий ишлар олиб боришга келишиб олдилар.