Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Тошкент давлат транспорт университети талабалари Франциядаги Airbus марказида амалиёт ўтайдилар

Тошкент давлат транспорт университети талабалари Франциядаги Airbus марказида амалиёт ўтайдилар

Тошкент давлат транспорт университети талабалари Франциядаги Airbus марказида амалиёт ўтайдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 ноябрь куни Тошкент давлат транспорт университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Франция Республикаси транспорт вазири Филипп Табаро ҳамда икки мамлакат таълим ва авиация соҳаси мутасаддилари иштирокида ҳамкорлик Битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тошкент давлат транспорт университети, Франциянинг Миллий фуқаро авиацияси мактаби (ENAC) ва дунёнинг етакчи аэрокосмик компанияларидан бири — Airbus ўртасида имзоланган ушбу Битим таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилган ҳолда авиасозлик соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Мазкур ҳамкорлик доирасида 2026 йилдан бошлаб ТДТУнинг «Авиация» йўналиши бўйича таҳсил олаётган 3- ва 4-курс талабалари Франциянинг Тулуза шаҳрида жойлашган Airbus марказида 5 ойлик амалиёт ўташ имкониятига эга бўлади. Бу эса ёш мутахассисларга илғор Европа тажрибасини ўрганиш, етакчи муҳандислар билан ишлаш ва юқори технологик муҳитда амалий кўникмаларга эга бўлиш имконини яратади.

Тадбирда таъкидланишича, мазкур ҳужжат Ўзбекистон авиация тармоғини модернизация қилишга қаратилган давлат сиёсатининг мантиқий давоми бўлиб, академик алоқаларни кенгайтириш, қўшма илмий-амалий тадқиқотларни йўлга қўйиш ва халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрлашда катта аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг