Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 30/05/2025 Тошкент аҳолисининг ўртача ёши бўйича етакчи — 32,6 ёш

Тошкент аҳолисининг ўртача ёши бўйича етакчи — 32,6 ёш
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 январ holatiga Республика аҳолисининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этган.

Республика ҳудудлари кесимидаги ҳолат қуйидагича: Тошкент шаҳрида ўртача ёш 32,6 ёшга етган. Бухоро вилоятида — 30,9 ёш, Тошкент вилоятида — 30,8 ёш, Навоий вилоятида — 29,9 ёш.

Фарғона вилоятида аҳоли ўртача ёши — 29,8 ёш, Қорақалпоғистон Республикасида — 29,5 ёш, Андижон ва Хоразм вилоятларида — 29,3 ёш.

Наманган вилоятида — 28,8 ёш, Сирдарё вилоятида — 28,5 ёш, Самарқанд вилоятида — 28,3 ёш.

Жиззах вилоятида — 28,2 ёш, Қашқадарё вилоятида — 27,6 ёш, Сурхондарё вилоятида эса — 27,3 ёш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг