Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар ўрнатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларида йўловчилар ўз юкларини ташлаб, шаҳарда вақт ўтказиши мумкин бўлган автоматик жавонлар ўрнатилди.
Халқаро терминалда юкларни сақлаш жавони:
- жўнаш терминалининг биринчи қаватида жойлашган (4чи кириш/чиқиш эшиги ёнида);
- 24/7 ишлайди;
- юкларни сақлаш нархи - багаж ҳажмига қараб 1 соат учун 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача;
- рухсат этилган ўлчамлар: стандарт - 60х50х80 см, ўрта - 90х50х80 см ва катта - 180х50х80 см.
Маҳаллий авиақатновлар терминалидаги сақлаш жавони:
- терминал ичида учиб кетиш ва учиб келиш заллари ўртасида жойлашган;
- 24/7 ишлайди;
- юкларни сақлаш нархи соатига 10 000 сўм (барча турдаги багаж учун ягона тариф);
- рухсат этилган ўлчамлар: кичик - 43х50х34 см, стандарт - 60х50х80 см.
Автоматик юкларни сақлаш жавони учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади: сақлаш жойи танланади ва нақд пул ёки банк карталари орқали амалга оширилади. Ушбу юкларни сақлаш жойлари E-auksion.uz платформасидаги аукцион якунлари бўйича ўрнатилган.