Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилиши юз берди
Тошкент аэропортида қисқа муддатли электр таъминоти узилиши юз берди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун тунда Тошкент халқаро аэропортида электр таъминотининг қисқа муддатли қисман узилиши қайд этилди, деб хабар берди Uzbekistan Airways.
Авиакомпания маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 02:28 да «Қўйлиқ» подстанциясидаги кичик носозлик сабаб кучланишда сакраш кузатилиб, аэропортнинг айрим объектларида электр таъминоти вақтинча ўчган. Ҳодиса ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш жараёнига таъсир кўрсатмаган — барча авиация ва ер усти хизматлари одатий тартибда ишлашда давом этган.
Учиш ва қўниш заллари тезкор равишда дизель-генераторлар ҳамда узлуксиз қувват манбалари (UPS) ёрдамида захира электр таъминотига ўтказилган. Электр таъминоти тўлиқ тиклаш ишлари соат 02:49 да якунланган.
Uzbekistan Airways йўловчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, тушуниш учун миннатдорлик билдирди ҳамда парвозлар хавфсизлиги ва рейслар мунтазамлиги тўлиқ таъминланганини таъкидлади.
#Uzbekistan Airways