Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуана мусодара қилинди

Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуана мусодара қилинди

Тошкент аэропортида 6,3 кг марихуана мусодара қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошкент-Аэро» ИБКнинг “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари гиёҳвандлик воситаларини яширинча олиб ўтишга уринган йўловчини тўхтатиб қолишди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Бангкокдан учиб келган хорижий йўловчилардан бирига тегишли қўл юки ва багажлари божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида турли қадоқлар ичида 12 дона полиетилен ўрамлар яширилганлиги аниқланди.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу ўрамлар очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги яшил рангдаги ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6.3 kg.dan зиёд оғирликдаги қуритилган марихуанна эканлиги маълум бўлди.

Мазкур модда эса Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситаси ҳисобланади.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг