Валюта курслари 12/02/2026
$1 – 12287.31
UZS – -0.18%
€1 – 14644.02
UZS – -0.15%
₽1 – 158.83
UZS – -0.51%
Қидириш
«Toshavtobustrans» МЧЖ тоғли ҳудудларда хавфсиз ташишлар учун замонавий Ford микроавтобусларини жорий этмоқда

«Toshavtobustrans» МЧЖ тоғли ҳудудларда хавфсиз ташишлар учун замонавий Ford микроавтобусларини жорий этмоқда

«Toshavtobustrans» МЧЖ тоғли ҳудудларда хавфсиз ташишлар учун замонавий Ford микроавтобусларини жорий этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида тоғли ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини модернизация қилиш йўлида навбатдаги қадам қўйилди.

«Toshshahartransxizmat» АЖ ҳузуридаги «Toshavtobustrans» МЧЖ ҳудудий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва экотуризмни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида «Ford» русумидаги 20 та замонавий микроавтобусни харид қилди.

«Чиноркент–Юсуфхона–Чимён–Амирсой» йўналиши мураккаб тоғли ҳудудлар орқали ўтгани сабабли йўловчилар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Микроавтобусларнинг ишончлилиги ва қулайлигини баҳолаш мақсадида соҳавий ташкилотлар мутахассислари ҳамда тажрибали ташувчилар иштирокида синов рейслари ўтказилди.

Синов натижаларига кўра «Ford» русумидаги техника энг мақбул деб топилди: қувватли двигател, замонавий тормоз тизими ва қулай салон хавфсиз ҳамда қулай ҳаракатланишни таъминлайди.

Янги микроавтобуслар маҳаллий аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини яхшилаш билан бирга, ҳудуддаги машҳур табиий ва тарихий масканларга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун ҳам қулай шарт-шароит яратади.

Узоқ муддатли истиқболда мазкур ташаббус экотуризмни ривожлантиришга, янги иш ўринлари яратишга ва Тошкент вилояти аҳолиси ҳаёт сифати ошишига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР