Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган, 1999 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Лочин” русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг