Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси лавозимини тарк этди

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси лавозимини тарк этди

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси лавозимини тарк этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассисга бошқа таклиф тушгани ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги боис, ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тимур Кападзенинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе 2025 йил январь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган ва ўша йилнинг октябрь ойида Фабио Каннаваро тайинланганидан сўнг жамоанинг мураббийлар штабига ёрдамчи мураббий сифатида қўшилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг