Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Тимур Кападзе миллий терма жамоа билан хайрлашди

Тимур Кападзе миллий терма жамоа билан хайрлашди

Тимур Кападзе миллий терма жамоа билан хайрлашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг собиқ бош мураббийи ва кейинчалик бош мураббий ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган Тимур Кападзе ўзининг Instagram саҳифасида хайрлашув мурожаатини эълон қилди.

У мурожаатида футболчиларга, жамоа ходимларига, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ва мухлисларга ишонч, қўллаб-қувватлаш ва биргаликдаги меҳнат учун миннатдорлик изҳор этди.

«Терма жамоадаги вақтим ниҳоясига етди. Бу йиллар ҳиссиётларга, ғалабаларга ва унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Барча мухлислирга доимий қўллаб-қувватлаш, энергия ва жамоага бўлган ишончлари учун алоҳида миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келажакда омад ва янги ютуқлар тилайман!», — деб ёзди Кападзе.

ЎФА маълумотларига кўра, мураббий ассоциация раҳбариятига лавозимидан озод этиш ҳақида илтимос билан мурожаат қилган. У ички чемпионат клубларидан ҳам, хориждан ҳам бир нечта таклифлар олган.

Яқин вақт ичида у фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тимур Кападзега миллий футболни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди ва янги касбий босқичда муваффақият тилади. Унинг раҳбарлигида миллий жамоа муҳим натижаларга эришди ва жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

2025 йил октябрда Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, Кападзе миллий жамоа штабида қолди ва италиялик мутахассисга мослашиш жараёнида ёрдам берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг