Валюта курслари 02/02/2026
$1 – 12225.16
UZS – 0.21%
€1 – 14560.17
UZS – -0.17%
₽1 – 162.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Тижорат банки ходими 120 минг долларни ўзлаштирганликда ва тушган маблағни онлайн қимор ўйинларига сарфлаганликда айбланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида 120 000 АҚШ долларини интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга тикиб талон-торож қилган шахслар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тижорат банкининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Яшнобод банк филиалида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи Э.Н. “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, “B.B.” МЧЖга 120 000 АҚШ доллари кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали кредит маблағини нақдлаштириб олиб, 120 000 АҚШ долларини интернет тармоқларидаги қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ишлатиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг