Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Темир йўлда ҳодиса: қоидалар бузилиши оқибатида аёл йўловчи поезди остида қолди

Темир йўлда ҳодиса: қоидалар бузилиши оқибатида аёл йўловчи поезди остида қолди

Темир йўлда ҳодиса: қоидалар бузилиши оқибатида аёл йўловчи поезди остида қолди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 22 январь куни Гидроузел ва Нукус станциялари оралиғида аёл киши темир йўлни ўтиш учун мўлжалланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган ва йўловчи поезди остига қолиб кетган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотларига кўра, жабрланувчи темир йўлда хавфсизлик қоидаларини бузган. Ҳозирда ваколатли хизматлар ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ишларини олиб бормоқда.

Идора яна бир бор фуқароларни бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида темир йўл орқали ўтиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг