Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
TBI ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги фармацевтика саноатининг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Тони Блер Глобал ўзгаришлар институти (TBI) мутахассислари ва Стратегик ислоҳотлар агентлиги вакиллари билан видео-конференц алоқа воситаси орқали бир қатор мулоқотлар ташкил этилди.

Учрашувларда фармацевтика тармоғини узоқ муддатли истиқболларда ривожлантириш стратегияси доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган чора-тадбирлар, устувор йўналишлар ҳамда аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда озиқ-овқат ва фармацевтика идорасини (UzFDA) босқичма-босқич ташкил этиш ташаббуси илгари сурилиб, мазкур тузилмани шакллантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, соҳада қабул қилинган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда уларни тизимлаштириш вазифалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг