Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
TBC Uzbekistan 9 ой ичида фойдани 28 фоизга ва даромадни 87 фоизга оширди

TBC Uzbekistan 9 ой ичида фойдани 28 фоизга ва даромадни 87 фоизга оширди

TBC Uzbekistan 9 ой ичида фойдани 28 фоизга ва даромадни 87 фоизга оширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиёдаги етакчи рақамли банк экотизими TBC Uzbekistan 2025 йил 30 сентябрда якунланган уч ва тўққиз ойлик МҲХС бўйича консолидацияланган молиявий натижаларини эълон қилди.

TBC Uzbekistan 2025 йилнинг 3-чораги ва 9 ойи давомида асосий кўрсаткичлар бўйича сезиларли ўсишни намоён қилди, бунга фойдаланувчилар базасининг кенгайиши ва Ўзбекистонда маҳсулотлар қаторининг давом этаётган диверсификацияси ёрдам берди. Экотизим мамлакатдаги энг йирик рақамли банклардан бири TBC Bank, етакчи тўлов иловаси пайме, жадал ривожланаётган муддатли тўлов хизмати TBC Nasiya, рақамли суғурта хизмати TBC Sug‘urta ҳамда Ўзбекистонда чакана савдони автоматлаштириш ечимлари бўйича етакчи SaaS-платформа BILLZ'ни ўз ичига олади.

2025 йилнинг биринчи тўққиз ойи давомида умумий операцион даромад 2,416 триллион сўмгача ўсди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 фоизга юқори, соф фойда эса 28 фоизга ошиб, 439 миллиард сўмни ташкил этди. 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра кредит портфели 11,752 триллион сўмга, депозитлар ҳажми эса 6,543 триллион сўмга кўпайди.

Рақамли банк экотизимининг ноёб фойдаланувчилари сони 21,8 миллион кишига ёки 2024 йилнинг 9 ойи билан солиштирганда 28 фоизга ошди. Ойлик фаол фойдаланувчилар сони ўтган йилга нисбатан 16 фоизга ошиб, 5,7 миллион кишига етди.

Бизнес учун молиявий хизматлар таклифининг кенгайиши натижасида, пайме рақамли тўлов хизматидаги фаол мерчантлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 90 фоизга ўсди ва 13 200 тага етди. 2025 йил сентябрь ойида ҳамкорлар тўловларни қабул қилиш учун 10 000 дан ортиқ фаол QR кодлардан фойдаланишди.

2025 йилнинг 3-чорагида якунланган бренд «саломатлиги» бўйича мустақил тадқиқот натижаларига кўра, TBC Bank таниқлилик даражаси бўйича Тошкент шаҳрида 1-ўринни, Ўзбекистон бўйича эса 3-ўринни эгаллади.

Янги ишга туширилган маҳсулотларга талаб 2025 йилнинг 9 ойи давомида юқорилигича қолди: 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, 723 мингдан ортиқ Salom Card дебет карталари ва 85 мингта Оsmon Сard кредит карталари чиқарилган.

Мижозлар орасида Salom Card жуда машҳур бўлиб, кундалик банк операциялари учун асосий восита сифатида тобора кўпроқ танланмоқда. Салом Сардъга бўлган талабнинг ортиши ва ундан фаол фойдаланиш мижозлар жалб этилишини кучайтиради ҳамда уларга TBC'нинг бир нечта маҳсулотларидан фойдаланишга ўтиши учун кўпроқ имкониятлар яратади.

Бизнес кредитлари портфели ўтган чоракка нисбатан 34 фоизга ўсди, бу эса кичик ва ўрта бизнесни кредитлашга ва бизнес маҳсулотларимизга бўлган талабнинг юқори эканлигини кўрсатади. Бизнес учун кенг қамровли банк хизматларини ишлаб чиқиш орқали ТBC Узбекистан кичик ва ўрта бизнес сегментида яхши қамраб олинмаган бўшлиқни эгалламоқда, бу эса мижозларни жалб қилиш ва даромадни оширишга ёрдам беради.

Йил бошида ишга туширилган пайме плус обунаси тобора оммалашиб бормоқда: 2025 йил 30- сентябрь ҳолатига кўра, унинг ойлик аудиторияси 300 минг фаол фойдаланувчини ташкил этди. Август ойида кешбек жорий этилиши билан хизмат янада такомиллаштирилди ва ундан 3-чорак якунига кўра 67 минг обуначи фойдаланиб улгурди.

2025 йил август ойида TBC Bank Group халқаро технологик инвестиция гуруҳи Просусдан Ўзбекистондаги онлайн эълонлар бозори етакчиси ОLX Узбекистан акцияларининг назорат пакетини сотиб олишга келишиб олди. Мамлакатдаги олтинчи энг кўп ташриф буюриладиган сайт (5,4 миллион ойлик фаол фойдаланувчилар ва 2,2 миллион эълон жойлаштирилган) OLX Узбекистан онлайн платформаси билан келишув TBC Uzbekistan'га янги, тез ривожланаётган сегментга кириш, ўз экотизимида янги синергияларни амалга ошириш ва мижозларнинг фаоллигини ошириш имконини беради.

2025 йил сентябрь ойида TBC Uzbekistan Ўзбекистон норезидентлари учун ўз хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирди, потенциал мижозлар базасини кўпайтирди ва юқори малакали хорижий мутахассислар, талабалар ва тадбиркорларнинг молиявий интеграцияси учун янги имкониятлар яратди.

Ҳисобот даврида TBC Bank Group чакана савдони автоматлаштириш бўйича мамлакатнинг етакчи SaaS платформаси бўлган BILLZ акцияларининг назорат пакетини сотиб олишни якунлади. BILLZ'нинг TBC Uzbekistan экотизимига интеграциялашуви аллақачон бошланган: биринчи қадам савдо ҳамкорлари учун тўғридан-тўғри BILLZ интерфейсида кредит олиш имконияти бўлади. Яқин келажакда SaaS платформасида бошқа бизнес маҳсулот ва хизматлари ҳам намойиш этилади, бу эса мижозларнинг фаоллигини ҳамда ушбу муҳим сегментдаги даромадларни оширишга ёрдам беради.

TBC Uzbekistan ўз бизнесининг барча йўналишларида сунъий интеллект (SI) технологияларини кенг кўламда жорий этишда давом этди. 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, ўз нутқ технологиялари ва катта тил моделлари (LLM) асосида ишлайдиган СИ-агентлар кредит кечикишининг дастлабки босқичида мижозларга қилинадиган эслатувчи қўнғироқларнинг 90 фоизини амалга оширган бўлса, савдо бўйича SI-bot ойига 100 мингдан ортиқ мижоз билан мулоқот қилди. Савдо чат-ботининг муваффақиятига таяниб, TBC Uzbekistan ўзининг биринчи овозли савдо ботини ҳам ишга туширди ва 2025 йилнинг 4-чорагида “Фриендс анд Фамилй” режимидаги иловада SI ёрдамчисини тақдим этишга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ника Курдиани, СEО TBC Uzbekistan: “TBC Uzbekistan экотизими 3-чоракда ўзининг кучли ўсиш суръатини сақлаб қолди ва яна ажойиб натижаларни кўрсатиб, чакана ҳамда бизнес мижозлари учун таклифларини кенгайтиришда давом этди.

Маҳсулотларимизга бўлган юқори қизиқиш, хусусан, Salom Cardга бўлган талаб ортиб бораётганини кўришдан мамнунмиз. Мижозларнинг тобора кўпроғи уни кундалик банк операциялари учун асосий восита сифатида танламоқда. Мижозларнинг фаоллиги ортиши туфайли Salom Card мамлакатдаги етакчи кундалик банк ечимларидан бирига айланиш салоҳиятига эга.

Бизнес учун банк хизматларини фаол ривожлантириш бизнинг асосий стратегик устувор вазифаларимиздан биридир. Кичик ва ўрта бизнес сегменти Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг асосий омилларидан бири бўлсада, унга банк хизматлари етарли даражада хизмат кўрсатмайди. Биз TBC Bank, пайме ва BILLZ платформасини бирлаштирган TBC Business рақамли хизматида бизнес маҳсулотларимизга талаб ортиб бораётганини ва муҳим синергия имкониятларини кўрмоқдамиз. BILLZ билан ҳамкорлигимиз доирасида биз савдо ҳамкорларимиз учун банк хизматларининг тўлақонли экотизимини яратиб, бизнес-банкинг маҳсулотларимизни уларнинг платформасига интеграциялашни бошладик. Шунинкдек, пайме хизмати ҳамкорлари сони сезиларли даражада ошганини ҳам қайд этамиз. Биргаликда ушбу компонентлар бизнес учун банк хизматларимизни янада ривожлантиришда улкан салоҳиятни тақдим этади.

Бизнинг АI-банк хизматларига ўтишимиз тез суръатлар билан давом этмоқда. Биз самарадорлик ва мижозлар эҳтиёжини қондиришда сезиларли яхшиланишларга эришдик ва энди кейинги босқичга ўтмоқдамиз — йил охиригача илова учун виртуал ёрдамчини ишга туширамиз.

Шунингдек, ТBС'нинг Тошкентда таниқлилик бўйича 1-рақамли, мамлакат бўйича 3-рақамли банк брендига айланганидан жуда фахрланамиз. Бу мижозларимизнинг бизга бўлган ишончи ва одамлар ҳаётини енгиллаштирадиган қулай, инновацион молиявий ечимларни яратиш бўйича меҳнатимиз натижасидир”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг