Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
"Tashkent Pharma Park"да янги лойиҳа - "Nurin Pharma"га гувоҳнома топширилди

"Tashkent Pharma Park"да янги лойиҳа - "Nurin Pharma"га гувоҳнома топширилди

"Tashkent Pharma Park"да янги лойиҳа - "Nurin Pharma"га гувоҳнома топширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Nurin Pharma (Pharmatec Pakistan) компаниясига “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери иштирокчиси гувоҳномасини топширди.

Компания томонидан кластер ҳудудида 2,5 гектар майдонда замонавий фармацевтика заводи қуриш лойиҳаси амалга оширилади.

Заводда юқори қон босими, 2-тур қандли диабет, ошқозон-ичак тизими касалликлари, юрак хасталиклари ва турли инфекцияларга қарши дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа инвестиция қиймати тахминан 20 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва босқичма-босқич GMP стандартлари асосида амалга оширилади. Янги 145 нафар иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР