Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
“Tashkent Pharma Park” ҳудудида Shayana Pharmaceuticals иштирокида янги фармацевтика лойиҳаси амалга оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган инвестиция лойиҳаси доирасида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида «Shayana Pharmaceuticals» МЧЖ иштирокида замонавий фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш жараёнлари халқаро GMP стандартлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этилиши кўзда тутилган.

Мазкур корхонада стерил инъекцион препаратлар (ампула ва флаконлар), шунингдек, қаттиқ шаклдаги дори воситалари - таблетка ва капсулалар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида фармацевтика тармоғида 350 та янги иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, илғор технологияларни жорий этиш, ички бозорни маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг