Валюта курслари 31/07/2025
$1 – 12591.57
UZS – 0.73%
€1 – 14545.78
UZS – 0.51%
₽1 – 153.82
UZS – 1.22%
Қидириш
Туризм 28/07/2025 Таиландга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони 2,3 баробарга ортган

Таиландга туристик мақсадларда сафар қилган ўзбекистонликлар сони 2,3 баробарга ортган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 16,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,2 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

саёҳат – 14 701 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1 761 нафар

хизмат юзасидан – 60 нафар

даволаниш – 25 нафар

ўқиш – 8 нафар

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг