Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Таиландда бортида ўзбекистонликлар бўлган кема ҳалокатга учради

Таиландда бортида ўзбекистонликлар бўлган кема ҳалокатга учради

Таиландда бортида ўзбекистонликлар бўлган кема ҳалокатга учради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 11 январ куни Таиланднинг Краби провинциясида, Андаман денгизида катернинг балиқчилар кемаси билан тўқнашуви натижасида денгиз ҳалокати юз берди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Катерда жами 52 нафар сайёҳ, жумладан, 3 нафар ўзбекистонлик бўлган. Тўқнашувда 22 киши жароҳат олган, 18 ёшли россиялик Елизавета Старих вафот этган.

Ўзбекистон ТИВнинг маълум қилишча, ҳодисада 2 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган.

Айни пайтда уларнинг аҳволи тўлиқ барқарорлашган, жабрланувчилар белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.

Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг