Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Тадбиркорлик соҳасидаги 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида Ҳукумат қарори билан қонунчиликдаги тадбиркорликка оид 1600 та мажбурий талаблар бекор қилинди.

Таъкидлаш жоиз, бундай катта ҳажмдаги чекловларнинг бекор қилиниши илк бор амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ҳукумат қарори билан ветеринария хизмати назорати остидаги 1 568 та товар позицияси бўйича маҳсулотга мувофиқлик сертификати олиш, шунингдек, туризм хизматларини кўрсатишда мазкур фаолиятга хос бўлмаган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун фаолият турини амалга оширишда айрим ортиқча чекловлар билан боғлиқ жами 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилинмоқда.

Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги импортни амалга оширишда товар қийматига қўйилган 5 000 АҚШ долларлик чеклов, туристларга уй-жойни 30 кунгача ижарага бериш, ёғочдан мебель тайёрлашга доир талаблар бекор қилинди.

Бунинг натижасида, тадбиркорларга маъмурий органлар билан муносабатга киришишда ортиқча бюрократик тўсиқлар камайишига ва уларнинг харажатлари, вақти ва ресурси тежалишига эришилади.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига 36 мингдан ортиқ мажбурий талаблар киритилган бўлиб, Адлия вазирлиги томонидан соҳалар кесимида доимий равишда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда соҳадаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг