Тадбиркорлар Yandex Maps’да мобил қурилмалар орқали профил яратиш ва уни бошқаришнинг оддий усулига эга бўлишди
Тадбиркорлар Yandex Maps’да мобил қурилмалар орқали профил яратиш ва уни бошқаришнинг оддий усулига эга бўлишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Yandex Maps мобил иловасида ташкилотлар профилларини яратиш ва таҳрирлаш имконияти пайдо бўлди. Янгиланиш туфайли геохизматнинг миллионлаб фаол фойдаланувчилари учун бизнеснинг хариталардаги кўринишини ошириш анча осонлашади.
Сўровномаларга кўра*, Ўзбекистон аҳолисининг 36 фоизи хариталар хизматларидан камида ойига бир марта фойдаланади, 65 фоизи эса хариталардан жойларни қидириш учун фойдаланади.
Энди бизнес эгалари смартфон орқали ўз ташкилотини осонгина харитага қўшишлари мумкин. Профилни созлаш жараёнида бизнес тоифасини тўғри танлаш муҳим — бу потенциал мижозлар томонидан топилиш эҳтимолини оширади.
Мобил қурилма орқали қуйидаги асосий маълумотларни таҳрирлаш мумкин: манзил, телефон рақами, веб-сайт, иш вақти ва ижтимоий тармоқларга ҳаволалар; шунингдек, фото, видео ва логотипларни юклаш ҳамда фикр-мулоҳазаларга жавоб бериш орқали мижозлар билан бевосита мулоқот қилиш имкони мавжуд. Профилдаги барча фаолликлар ҳақида push-хабарномалар ва электрон почтага хатлар юборилиши янги изоҳлардан тезкор хабардор бўлиш ва уларга жавоб бериш имконини беради.
Агар компания аллақачон Yandex Maps’да мавжуд бўлса, профилни бошқариш ҳуқуқини олиш жуда осон — видео ёки SMS орқали верификациядан ўтиш кифоя. Профилини доимий равишда янгилаб борадиган компаниялар «Эгаси томонидан тасдиқланган» белгиси билан белгиланади.
Yandex Maps маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўзида Ўзбекистонда верификациядан ўтган ташкилотлар сони икки баробарга ошган.
* Yandex Uzbekistan томонидан ўтказилган онлайн сўровнома маълумотлари. 18 ёшдан юқори интернет фойдаланувчилари, Ўзбекистон Республикаси. Сўровнома 2025 йил август ойида ўтказилган, иштирокчилар сони — 1000 нафар.