Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Иқтисод 15/08/2025 Табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча ҳисобланган қарийб 20 миллиард сўм истеъмолчиларга қайтарилди

Табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча ҳисобланган қарийб 20 миллиард сўм истеъмолчиларга қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида табиий монополия субъектлари томонидан ортиқча ҳисобланган жами 20 млрд сўмга яқин электр энергияси соҳасида – 5.5 млрд сўмга яқин, табиий газ соҳасида – 7.5 млрд сўмга яқин, ичимлик сув таъминоти соҳасида – 2.5 млрд сўмга яқин, иссиқлик таъминоти соҳасида – 4.5 млрд сўмдан ортиқ, маблағлар 48 мингдан ортиқ жисмоний ва 100 дан ортиқ юридик истеъмолчиларга қайтарилишига эришилди.

Жумладан:

Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси "Ишсизларни касб-ҳунарга ўргатиш маркази" мурожаати асосида “Самарқанд сув таъминоти” АЖ томонидан (ичимлик сувидан) асоссиз ҳисобланган 263 млн сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар бўйича:

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Беруний тумани бўлинмаси томонидан “Хожи Каримов” фермер хўжалигига нисбатан асоссиз ҳисобланган 86 млн сўмдан ортиқ маблағни;

“Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ томонидан 48 мингдан ортиқ истеъмолчига асоссиз ҳисобланган 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни (Нукус туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилувчи қарори асосида) қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Иссиқлик манбаи” ДУК мурожаати асосида "Худудгаз Навоий" газ таъминоти филиали томонидан асоссиз ҳисобланган (1.6 млн м3 дан ортиқ табиий газ учун) 2.5 млрд сўмга яқин маблағни (Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилувчи қарори асосида) қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Рақобат қўмитаси бу борадаги ўрганиш ишларини Республикамиз ҳудудлари кесимида тизимли равишда давом эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг