“СВЭЛ” компанияси Ўзбекистонга бешта трансформатор подстанцияларини етказиб беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Россиянинг “СВЭЛ” компанияси Ўзбекистонга ўзида ишлаб чиқарилган бешта трансформатор подстанцияларини етказиб беради.
Компания маълумотларига кўра, ҳозирда подстанцияларни жўнатишга тайёргарлик ишлари кўрилмоқда. Мазкур подстанцияларни “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон” компанияси харид қилмоқда.