Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 25/08/2025 Сурхондарёда 140 миллиард сўмга экотуризм мажмуаси қурилади

Сурхондарёда 140 миллиард сўмга экотуризм мажмуаси қурилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятида тоғли рекрецион ҳудудлар, сув омборлари, кўллар ва дарё соҳиллари имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда табиатга зиён етказмаган ҳолда экотуризмни ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қумқўрғон туманида жойлашган "Жанубий Сурхон сув омбори" ҳудудида умумий майдони 15,7 гектар бўлган, қиймати 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида табиий муҳитни асраб-авайлаш, янги яшил майдонлар ташкил этиш, экологик талабларга мос йўл ва инфратузилмалар барпо этиш ҳамда оқова сувларни тозалаш тизимини жорий қилиш назарда тутилган.

Вилоят ҳокими таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган лойиҳа тақдимоти билан танишди. Ҳудуд кўздан кечирилиб, қурилиш ишларини тизимли ва босқичма-босқич амалга ошириш, белгиланган талаблар асосида қисқа муддатларда бошлаш вазифалари топширилди.

Шунингдек, собиқ "Сурхон комбинати" МЧЖга тегишли, ҳозирда тижорат банклари балансидан жой олган фойдаланилмаётган биноларда темир-бетон кластери ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бўш биноларни аниқ лойиҳа ва инвестиция талаблари билан аукционга чиқариш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг