Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 13/08/2025 Сурхондарё вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин тезда бартараф этилди

Сурхондарё вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчасидаги ёнғин тезда бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 август соат 12:58 да Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, «Оққўрғон» МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида технологик жараённи бузилиши натижасида чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 13:07 да етиб келди. Соат 13:08 да ёнғин маҳаллийлаштирилди, 13:16 да тўлиқ ўчирилди.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят ва туман бошқармалари раҳбарлари ишламоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг