Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизни эрта турмушга бериш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизни эрта турмушга бериш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизни эрта турмушга бериш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сурхондарё вилоятида вояга етмаган қизнинг турмушга чиқиши бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Аниқланишича, 2025 йил 8 июль куни Денов туманида яшовчи M.R. (1958 йилда туғилган аёл) вояга етмаган набираси А.Р. (2009 йилда туғилган қиз)ни мазкур туманда яшовчи М.Р. (1997 йилда туғилган эркак)га турмушга бериш маросимини ташкил қилган. А.Р вояга етмаганлиги сабабли М.Р. билан никоҳ қонунда кўрсатилган тартибда қайд этилмаган бўлсада, фуқаро И. М (1950 йилда туғилган эркак) моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ маросимини ўтказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.09.2025 йилда фуқаро ИМ га нисбатан ЖКнинг 125-1-моддаси, фуқаро М.Р га нисбатан эса ЖКнинг 128-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари Денов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани вояга етмаганлар билан боғлиқ ҳар қандай эрта никоҳ ҳолатларини қоралайди ва бундай ҳолат бола ҳуқуқларини жиддий бузилиши ҳисобланиши ҳамда қонунда белгиланган тегишли  маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг