Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Сурхондарё ва Форс вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди

Сурхондарё ва Форс вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди

Сурхондарё ва Форс вилоятлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Эрон Ислом Республикасининг Шираз шаҳрида Сурхондарё вилояти делегациясининг Форс вилояти ҳокими Хосейн Али Амири билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятимиз делегацияси аъзолари, Ироқдан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда Форс вилояти расмийлари иштирок этди.

Учрашув давомида Хосейн Али Амири Сурхондарё вилоятига амалга оширган ташрифи ҳақидаги илиқ таассуротларини билдириб, у ерда ўтказилган самарали учрашув ва мулоқотларни алоҳида эътироф этди. Таъкидланганидек, келгусида савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт, маданият ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Форс вилояти раҳбари Ўзбекистон ва Эрон халқларини боғлаб турган кўп асрлик дўстлик, маданий яқинлик ва тарихий муштаракликни қайд этиб, бу муносабатлар янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

Учрашув якунида Сурхондарё вилояти Савдо-саноат палатаси ҳамда Форс вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки ҳудуд ўртасида савдо, саноат, инвестиция ва бизнес лойиҳаларини ривожлантириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, Форс вилоятининг Саноат ва савдо бошқармаси, Марказий банки, Божхона хизмати, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбарлари ҳамда Сурхондарё делегацияси ўртасида алоҳида музокаралар ўтказилди. Учрашувларда тадбиркорлар учун логистика, молия, инвестиция ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар конструктив руҳда ўтди ва томонлар келгусида аниқ йўналишларда амалий ҳамкорликни бошлаш борасида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг