Сурхондарё ва Балх савдо ва логистика соҳасини ривожлантиришни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Термиз халқаро савдо марказида Сурхондарё ва Афғонистоннинг Балх вилоятлари ўртасида ҳамкорлик бўйича Ишчи комиссиянинг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда экспортга оид ташкилотлар вакиллари, анорчилик ва қуритилган маҳсулотлар билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўзаро фикр алмашишдил.
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳамда Балх вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегациялар учрашувида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи I.G'ulomov ҳам сўзга чиқди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшни Афғонистон билан дўстона ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари доирасида икки давлат ўртасида иқтисодий ва ўзаро савдо алоқалари изчил кенгаймоқда.
Йиғлиш доирасида делегация аъзолари Термиз халқаро савдо марказининг фаолияти, мавжуд имкониятлар ҳамда Афғонистондан олиб келинаётган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишдилар.
Шу куни Сурхондарё ва Балх вилояти божхона хизматлари раҳбарларининг икки томонлама учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувда транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, чегара божхона постларида ўтказувчанлик ва самарадорликни ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.