Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 04/08/2025 Сурхандарё вилоятида уч қаватли савдо марказида ёнғин рўй берди

Сурхандарё вилоятида уч қаватли савдо марказида ёнғин рўй берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Бугун, 2025 йил 4 август куни соат 03:02 да Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги Боботоғ маҳалласида жойлашган уч қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлган

Тезкор равишда 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи техника жалб этилган. Ёнғин-қутқарувчилар соат 03:15 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 05:10 да ўраб олинган, тўлиқ ўчириш ишлари эса соат 07:30 да якунланган.

Ҳозирги пайтгача ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг