Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Суриядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун навбатдаги операцияга тайёрламоқда
Суриядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун навбатдаги операцияга тайёрламоқда

Суриядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун навбатдаги операцияга тайёрламоқда

 

Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республикамиз фуқаролари, аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги акциянинг ташкилий масалаларини ўрганди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.

 

Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан юртимизга қайтарилган эди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг