Валюта курслари 10/11/2025
$1 – 12060.27
UZS – 0.31%
€1 – 13916.35
UZS – 0.53%
₽1 – 148.87
UZS – 0.49%
Қидириш
Сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш учун Viasat билан ҳамкорлик ўрнатилди

Сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш учун Viasat билан ҳамкорлик ўрнатилди

Сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш учун Viasat билан ҳамкорлик ўрнатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга хизмат сафари доирасида Виасат компаниясида глобал тартибга солиш ва технологик сиёсат бўйича катта вице-президенти Донна Бетҳеа Мурпҳй билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Viasat компаниясининг илғор UltraGEO технологиясидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқа тизимларини ривожлантириш, In-Flight Connectivity йўналишида замонавий телекоммуникация ечимларини жорий этиш, Direct-to-Device ва IоТ технологияларини ўз ичига олган илғор NTN хизматларини татбиқ этиш, шунингдек, технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар инновацион космик ва алоқа лойиҳаларини амалга ошириш, пилот ташаббусларни йўлга қўйиш ҳамда мутахассислар ўртасида тажриба алмашинувини кенгайтириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Учрашув якунида UZ-SAT ва Viasat компаниялари ўртасида Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Viasat — сунъий йўлдош алоқаси ва глобал интернет хизматларига ихтисослашган етакчи Америка компанияси. Компания бутун дунё бўйлаб юқори тезликдаги интернетга уланиш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган илғор технологияларни ишлаб чиқади ва жорий этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг