Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
“Sultanov Motors” МЧЖ нотўғри реклама учун жаримага тортилди

“Sultanov Motors” МЧЖ нотўғри реклама учун жаримага тортилди

“Sultanov Motors” МЧЖ нотўғри реклама учун жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган мониторинглар натижасида “Sultanov Motors” МЧЖ фаолиятида реклама қонунчилиги талабларига риоя этилмаслик ҳолати аниқланди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган рекламаларда “JETOUR X70” автомашинасини бошқа автомобилларга нисбатан энг афзали эканлиги ҳақида келтириб ўтилган ҳамда муддатли тўлов учун 0%” дея амалда мавжуд бўлмаган хизматлар тўғрисида рекламалар жойлаштирганлиги маълум бўлди.

Бунинг натижасида истеъмолчиларда чалғитувчи тасаввур шаклланган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар асосида қарор қабул қилиш эҳтимоли вужудга келган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Sultanov Motors” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Рақобат қўмитаси барча хўжалик юритувчи субъектларни амалдаги қонунчиликка риоя қилиш, айниқса реклама фаолиятида аниқ, ошкора ва холис маълумотлар тақдим этишга чақиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг