Суғурта хизматлари бозори янада ривожланади — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Суғурта хизматлари бозори янада ривожланади

Суғурта хизматлари бозори янада ривожланади

Суғурта хизматлари бозори янада ривожланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Депутатлар томонидан кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси бўлди.

Ушбу қонун лойиҳасида суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятида хабардор қилиш тартиб таомилларини қўллаш белгиланмоқда. Шунингдек, суғурта агенти фаолиятини тартибга солишнинг янги механизмини ишлаб чиқиш, суғурталовчи лицензиясини ихтиёрий равишда бекор қилиш ҳамда мажбурий суғуртага оид қонун ҳужжатларида суғурта муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишга оид меъёрлар акс этмоқда.

Муҳокамаларда қонун лойиҳаси матни депутатлар таклифи асосида маромига етказилгани, хусусан, транспорт воситасидан фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш, йўл транспорт ҳодисаси рўй берганда томонлар келишувига кўра суғурта тўловини айбдор томоннинг суғурталовчисидан олиш масалалари тартибга солинаётганини маъқулладилар.

Шу билан бирга, соҳани рақамлаштириш орқали электрон суғурта полиси расмийлаштирилишини инобатга олиб, шаҳодатнома, сертификат ва квитанция кўринишидаги айрим бюрократик (қоғозбозлик) талаблар бекор қилинаётгани депутатлар эътиборида бўлди.

Мажлисда қонун лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари,  қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суғурта соҳасини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР