Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди

Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди

Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларация имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари Президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;

- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;

- Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг