Стратегик режалаштириш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади
Стратегик режалаштириш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ва самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, стратегик режалаштириш ҳужжатларининг самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Бунда:
мақсадли кўрсаткичларга масъул бўлган давлат органлари
ва ташкилотлари томонидан ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига эришиш бўйича ҳақиқий маълумотлар, натижалар ва тасдиқловчи ҳужжатлар доимий равишда киритиб борилади;
миллий даражадаги кенг қамровли стратегик режалаштириш ҳужжатларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича давлат органлари рейтинги тузилади ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтингини шакллантиришда инобатга олинади;
Рақамли платформада соҳа, тармоқ, ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги маблағ ажратилишини талаб қиладиган масалалар асослантирилмаган лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан келишилмайди.
Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш “Ислоҳотлар штаблари” билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.